21:41 / 25.04.2019
5339

Microsoft’нинг бозор қиймати 1 триллион доллардан ошди

Фото: Михаил Терещенко/ТАСС

Microsoft компанияси Apple ва Amazon компанияларидан кейин капиталлашуви 1 трлн доллардан ошган АҚШнинг учинчи компаниясига айланди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри маълум қилди. 

Нашр маълумотларига кўра, Microsoft’нинг акциялари нархи 25 апрелда Нью-Йорк фонд биржасида 5,1 фоизга қимматлашиб, 131,37 долларга етган. 

Акциялар курси қисқа фурсат 130 доллардан юқорироқ бўлиб турган. Айни вақтда бу кўрсаткич 129,67 долларни ташкил қилмоқда.

Apple 2018 йилда бозор қиймати 1 трлн доллардан ошган илк компания бўлганди. Жорий йилда Amazon ҳам шу натижага эриша олган.

Top