21:08 / 26.04.2019
20847

Аҳолиси энг бахтли ва энг бахтсиз давлатлар рейтинги эълон қилинди 

Фото: РИА Новости

Gallup компанияси аҳолиси энг бахтли ва энг бахтсиз давлатлар рейтингини эълон қилди. 

Бу борадаги сўровнома 143 та давлатда олиб борилган, унда 150 мингдан кўпроқ одам иштирок этган. Респондентлар уларга бошқа одамлар қанчалик ҳурмат билан муносабатда бўлишлари, ўзларини дам олган деб ҳисоблашлари, қанчалик кўп кулишлари ва қувонишлари борасидаги ҳис-туйғуларини баҳолашган. Социологларни салбий кечинмалар ҳам қизиқтирган. 

Лотин Америкаси давлатлари ижобий кечинмалар бўйича етакчилар, яъни энг бахтли давлатлар деб тан олинган: 1-ўринни Парагвай, 2-ўринни Панама, 3-ўринни Гватемала, 4-ўринни Мексика ва 5-ўринни Салвадор эгаллаган.

Етакчи ўнталикка, шунингдек, Индонезия, Гондурас, Эквадор, Коста-Рика ва Колумбия кирган. Бу борада энг ёмон кўрсаткичларни Беларусь ва Афғонистон кўрсатган.

Салбий кечинмалар бўйича, яъни аҳолиси энг бахтсиз давлатлар борасида Чад ва Нигер етакчилик қилмоқда. Умуман олганда, бу борада энг кўп давлатлар Африка ва Яқин Шарқ минтақасига тегишли.

Top