15:23 / 27.04.2019
7140

Чилонзордан Lacetti’ни олиб қочган шахс Сирдарё туманида ушланди

Шу йилнинг 20 апрель куни Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи Р.О. маст ҳолда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган “Олмазор” метро бекати олдида Оқдарё туманида яшовчи Я.Ж.га тегишли “Lacetti” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтирган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шундан сўнг у ҳайдовчи чалғиганлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочган. 

Кўрилган чоралар натижасида Р.О. автомашинани Сирдарё тумани ҳудудида ҳайдаб кетаётганида ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top