Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ольга Забелинская Осиё чемпионлиги ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
Бугун Тошкентда давом этаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати доирасида навбатдаги беллашув бўлиб ўтди. Унда аёллар 112.8 километр масофага кечган пойгада ўзаро баҳс олиб боришди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мазкур йўналиш ғолибга қитъа чемпионлиги билан бирга Токио Олимпиадасининг ҳам йўлланмасини бериши кўпчиликнинг диққат-эътиборини тортди.

Пойга ҳамюртимиз Ольга Забелинскаянинг ғалабаси билан якунланди ва шу билан бирга терма жамоа аъзоси Олимпиада йўлланмасига эга чиқди. Забелинская масофани 3 соат, 9 дақиқа-ю 5 сонияда босиб ўтди.


Велошоссе бўйича ОЧ.
Аёллар, 112.8 км.
1. Ольга Забелинская (Ўзбекистон)
2. Ахреум На (Ж.Корея)
3. Сомаех Йлаздани (Эрон)
Мавзуга оид
12:02 / 11.02.2025
Янина Кускова велошоссе бўйича Осиё чемпиони бўлди
08:46 / 04.08.2024
Париж-2024. Ўзбекистонлик спортчиларнинг 4 август кунги чиқишлари
07:25 / 03.10.2023
Ольга Забелинская — Осиё ўйинлари чемпиони
15:37 / 16.08.2022