Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конья-2021. Ўзбекистон велоспорт терма жамоаси 11та медаль қўлга киритди, Ольга Забелинскаяда олтин ҳет-трик
Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлик ўйинлари доирасида велотрек ва велошоссе бўйича мусобақалар якунланди.
Велоспорт бўйича Ўзбекистон жамоаси ўзини яхши кўрсатди ва делегация умумий жамғармаси учун ҳозирча энг кўп медалларни тақдим этди. Улар ҳисобида 11та медал мавжуд — 3та олтин, 4та кумуш ва 4та бронза.
Ислом бирдамлик ўйинларини айнан велоспортчилар ўз чиқишлари билан очиб беришди ва Ўзбекистон илк медални ҳам айнан шу спорт турида қўлга киритди.
Трек дастури скретч гуруҳ пойгасида иштирок этган София Каримова «Колумб» вазифасини бажарди — у бронза медалини қўлга киритди. Кейин трекдаги яккалик дастурида Янина Кускова 2-ўринга сазовор бўлиб, жамғармага илк кумуш медални қўшиб қўйди. Худди шу дастурда эркаклар ўртасидаги пойгада Алексей Фомовский бронза медалига сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгасида шоҳсупанинг бирданига иккита ўрни ўзбекистонлик спортчиларга насиб этди. Ольга Забелинская энг яхши натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди, Янина Кускова эса жамоага яна бир кумуш медаль келтирди.
Трекдаги мусобақанинг тўртинчи ва охирги кунида велоспортчилар яна бир бронзани тақдим этишди. 4та дастурдан иборат бўлган омниум пойгалари натижаларига кўра, Алексей Фомовский бронза медалига сазовор бўлди.
Шундан сўнг медалларга бой бўлган велошоссе бўйича мусобақаларга старт берилди. Яккалик пойгаларида Ўзбекистон велоспорт жамоаси медалларнинг тўлиқ жамланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Аёллар ўртасида биринчи ва иккинчи ўринларни Ольга Забелинская ҳамда Янина Кускова эгаллашди. Эркаклар ўртасида Алексей Фомовский 3-кўрсаткични қайд этиб, яна бир бронза медалини ўзиники қилиб олди.
91км масофага тенг бўлган гуруҳ пойгасида Ольга Забелинская Ислом бирдамлик ўйинларидаги 3-олтин медалини қўлга киритиб,
«ҳет-трик»ни қайд этди. Яна бир ўзбекистонлик велоспортчи Маргарита Мисюрина маррага иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медални қўлга киритди.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси Ислом бирдамлиги ўйинларида айни вақтда 40та олтин, 28та кумуш ва 44та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринда бормоқда.
Мавзуга оид
11:57 / 28.02.2025
Велоспорт. 17 ёшли Самира Исмоилова – жаҳон ва Осиё рекордини ўрнатди
20:30 / 07.02.2025
Осиё велоспорт конфедерациясига ўзбекистонлик бош котиб сайланди
07:25 / 03.10.2023
Ольга Забелинская — Осиё ўйинлари чемпиони
12:49 / 08.12.2019