Жамият | 13:10 / 27.04.2019
17483
1 дақиқада ўқилади

Юнусобод туманидаги асосий кўчалардан бирининг номи ўзгаради

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссиясининг баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Ном берилган ва номлари ўзгарган Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар рўйхати тасдиқланади.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ.Расулов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.Ризашов), Ички ишлар бош бошқармаси (Р.Жўраев), туман ҳокимликлари, ҳокимлик тизимидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар:

баъзи географик объектларга янги номлар берилиши ва номлари ўзгартирилиши муносабати билан тегишли ишларни амалга ошириш юзасидан белгиланган тартибда зарур чоралар кўради ҳамда ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид