Жаҳон | 12:37 / 28.04.2019
15419
2 дақиқада ўқилади

National Interest АҚШ ва Россияни «яраштириш» йўлини айтди

Фото: ТАСС /Артем Коротаев

АҚШ Россия билан муносабатларни яхшилаш учун икки мамлакат ўртасида вақтинчалик келишув тузиши мумкин, деб ёзади National Interest.

Қайд этилишича, Вашингтон Пекинга қарши коалиция тузишдан манфаатдор, бунинг "энг яхши ва осон" йўли эса модус вивенди — кейинчалик мунтазам тусдаги шартномага алмаштириш мумкин бўлган вақтинчалик келишув тузиш ҳисобланади. Журналнинг ёзишича, Москва Европа ёки АҚШ билан низолашмоқчи эмас ва Ғарбнинг Россия чегараларига яқинлашуви тўхташидан умидвор.  

Аммо нашрнинг ёзишича, ҳар қандай қарор Ғарбдан Қримнинг энди Украинаники эмаслигини тан олишни талаб қилади. Бундан ташқари, АҚШ НАТО экспанциясини тўхтатишни таклиф қилиши, Россия эса бунинг эвазига Донбассни қўллаб-қувватлашни бас қилиши мумкин.  

Журналнинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтон ўртасидаги келишув барча низоларга барҳам бермайди, аммо икки давлат ўртасидаги мулоқот изига тушади.

Нашр Қўшма Штатлар кейинги пайтда Россия ва Хитойнинг норозилигига сабаб бўладиган ҳаракатлар қилганидан таассуфда эканлигини билдиради. Мақола муаллифи бунинг ўрнига АҚШ икки асосий рақибининг ўзаро яқинлашувига имкон бермаслиги лозимлигини таъкидлаган.

 

Мавзуга оид