Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенс АҚШ Венесуэла кўчаларига чиққан одамларни қўллаб-қувватлашини билдирди
АҚШ вице-президенти Майк Пенс АҚШ Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо ва кўчаларга намойишга чиққан одамларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
"Биз сиз биланмиз! Озодлик ва демократия тикланмагунича Америка сизларни қўллаб-қувватлайди", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Сешанба куни Гуайдо ва унинг тарафдорлари Каракасда "Ла-Карлота" ҳарбий базаси олдида тўпланди. Аввалроқ Гуайдо Венесуэла халқи ва армияни "Озодлик" операциясини якунига етказиш учун кўчаларга чиқишга чақирганди.
Венесуэладаги вазият 23 январь куни кескин тус олди, ўшанда Гуайдо оммавий акциялар фонида ўзини вақтинча президент деб эълон қилганди. Уни АҚШ, Лотин Америкаси давлатлари ва Европа Иттифоқи аъзолари тан олган.
Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Николас Мадуро бу воқеани давлат тўнтаришига уриниш деб атади. Россия, Хитой, Туркия ва яна бир неча давлатлар Мадурони қонуний президент деб ҳисоблашда давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
13:28 / 22.06.2026