Суд «Янгиобод» турбазаси эгасининг апелляциясини қаноатлантиришни рад этди

Фото: yangiabad.ucoz.ru
Тошкентда 30 апрель куни Тошкент вилоят маъмурий суди апелляцион инстанциясининг «Янгиобод» турбазасининг олиб қўйилиши иши бўйича иккинчи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.
Суд турбаза эгаси Али Тўхтаевнинг апелляцион шикоятини қаноатлантиришни рад этди ва Нурафшон шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 19 мартдаги қарорини ўзгаришсиз қолдирди. Ўшанда Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Иброҳимовнинг объектни давлат фойдасига олиб қўйиш тўғрисидаги қарорини нотўғри деб топиш рад этилганди.
«Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар маъмурий судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилсин», – деди мажлис якунига кўра судья Исматилла Маманов.
Турбаза юристи Азим Раҳматовнинг ҳоким қарор чиқаришга асосланган ҳукуматнинг 2019 йил 23 январдаги фармойишини кўрсатиш ҳақидаги такрорий илтимоси рад этилди. 23 апрелда бўлиб ўтган мажлисда Тошкент вилоят маъмурий суди коллегияси илтимосни қаноатлантирган ва фармойишни кўрсатишни сўраганди.
Бугунги мажлисда ҳокимнинг ишончли шахси сифатида қатнашган юрист Абдумутал Асроров ҳокимлик мазкур фармойиш нусхасини кўрсатиш ваколатига эга эмаслигини билдирди. У даъвогарга бевосита ҳукуматга мурожаат қилишни маслаҳат берди. Бундан ташқари, ҳокимнинг вакили:"Фармойишда айнан мана шу турбаза кўрсатилганми?", деган саволга жавоб бермади.
Азим Раҳматовнинг таъкидлашича, ҳокимнинг қарори қонунчиликни бузган ҳолда қабул қилинган. Ҳокимлик вакили «давлат ва жамоат эҳтиёжи учун» деган сўзлар бўлган Вазирлар Маҳкамаси фармойишига таянган ҳолда мулк олиб қўйилишининг аниқ сабабини айтмаяпти.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп
Жаҳон | 01:02
-
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
Жаҳон | 00:31
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
-
Пентагон аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш дастурини ёпди
Жаҳон | 23:31 / 29.04.2025
Мавзуга оид

21:05 / 20.02.2024
Янгиобод тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва унинг жиноий шеригига ҳукм ўқилди

14:00 / 08.04.2023
Кончиларнинг мўъжаз шаҳарчаси – Янгиободда баҳор

17:09 / 05.06.2020
Олий суд «Янгиобод» турбазасини тортиб олиш бўйича ҳоким қарорини бекор қилди

19:00 / 30.04.2019