16:18 / 01.05.2019
7171

Ҳиндистонда полиция машинаси портлаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Фото: League of India

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида содир бўлган портлаш оқибатида 15 нафар ҳарбий полициячи ҳалок бўлди, деб хабар берди NDTV телеканали.

Хабар қилинишича, воқеа Гадчироли округида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчилар полиция маишинасига ўрнатилган портловчи қурилмани ҳаракатга келтиришган. Рейтер агентлиги ўз манбаларига таяниб 16 киши ҳалок бўлганини хабар қилмоқда.

Телеканалнинг маълум қилишича, бу округда аввалроқ жангарилар бир нечта автомобилга ўт қўйишган.

Ҳиндистоннинг Бихар, Чхаттисгарх, Жаркханд, Орисса ва бошқа штатларида жангари-маочилар ҳаракат қилишади. Улар партизан уруши олиб бориб, ҳукумат вакилларига мунтазам равишда ҳужум қилиб туришади.

Top