Жамият | 07:49 / 01.05.2019
13492
1 дақиқада ўқилади

ХТВ автобус аварияси ҳақида: сафарнинг ташкил этилиш жараёни ўрганилмоқда

Фото: KUN.UZ

Халқ таълими вазирлиги Ўрта Чирчиқда ичида ўқувчилар бўлган автобуснинг ЙТҲга учраб, ёниб кетиши бўйича баёнот берди.

2019 йил 29 апрель куни соат 02:00ларда Ўртачирчиқ тумани ҳудудида Бухоро шаҳридан Паркент туманига қайтаётган Mercedes-Benz русумли йўловчи автобуси ҳалокатга учради. Йўловчилар автобусдан зудлик билан эвакуация қилинган.

Ҳалокат пайтида автобус салонида 56 нафар киши бўлган. Жумладан, йўловчилар орасида Тошкент вилоятидан мактаб ўқувчилари бор эди.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етти киши турли даражадаги жароҳатлар олган. Уларга ҳалокат жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати болаларни Бухорога уюштирилган сафарининг ташкил этилиш жараёни билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид