11:15 / 04.05.2019
18858

Самарқанд вилоятининг икки туманида бош солиқчи ўзгарди

Зафар Болманович Синдоров Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Зафар Болманович Синдоров
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

З. Синдоров 1975 йилда Самарқанд  вилоятида туғилган. 1994 йили Самарқанд молия техникуми, 1999 йили Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, 2002 йили Банк-молия академиясини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини назорати бўлими иш юритувчиси лавозимида бошлаган. 

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаган.

Шунингдек, Эшмуродов Шерзод Синдарович Булунғур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.              

Эшмуродов Шерзод Синдарович
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Ш.Эшмуродов 1986 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2008 йили Тошкент молия институтини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси ЭҲМ оператори лавозимида бошлаган. 

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Top