Жаҳон | 19:45 / 04.05.2019
18666
1 дақиқада ўқилади

Трамп Путин билан “телефон орқали жуда яхши суҳбат” қурганини айтди

Фото: AP Photo/Alex Brandon

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Москва ўртасида яхши муносабатлар ўрнатиш учун улкан салоҳият мавжудлигига ишонч билдирди. У бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин билан мулоқотидан сўнг Twitter саҳифасида ёзди.

“Кеча Россия президенти Путин билан телефон орқали жуда яхши суҳбат бўлиб ўтди. Ёлғончи ОАВдаги ўқиш ёки кўриш мумкин бўлган хабарларга қарамасдан, Россия билан яхши ёки жуда чиройли муносабатлар ўрнатиш учун улкан салоҳият мавжуд. Қаранг, улар “Россия фитнаси” билан сизларни қандай чалғитишди. Дунё янада яхшироқ ва хавфсизроқ бўлади. Зўр!" – деб ёзди АҚШ раҳбари.

Кремль матбуот хизматининг хабар қилишича, жума куни Путин ва Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган. Суҳбат чоғида улар икки томонлама муносабатларни муҳокама қилган ва турли соҳаларда мулоқотни фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдиришган.

Мавзуга оид