Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛни тарк этган учинчи жамоа номи ҳам маълум бўлди
Англия премьер-лигасининг 37-турида «Кардифф» «Кристал Пэлас»ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида ютқазди.
Бу натижадан кейин Уэльс жамоаси чемпионшипга тушиб кетди. Айни вақтда жамоа 31 очко билан 18-ўринда ва охирги тур натижаларидан қатъи назар 17-ўриндаги «Брайтон»га (36 турда 35 очко) ета олмайди.
Шу тариқа, жорий мавсумда АПЛни тарк этган барча уч жамоа номи маълум бўлди: бунгача «Ҳаддерсфилд» ва «Фулҳем» кейинги мавсумни чемпионшипда ўтказиши маълум бўлганди.

Айни вақтда чемпионшипдан АПЛга чиққан икки жамоа номи маълум бўлиб улгурган: «Норвич» ва «Шеффилд Юнайтед». Учинчи йўлланма учун «Лидс», «Вест Бромвич», «Астон Вилла» ва «Дерби Каунти» клублари кураш олиб боришади.
Қайд этиш керакки, «Кардифф» кейинги уч мавсум давомида АПЛни «Кристал Пэлас»га қарши учрашувдан кейин тарк этган тўртинчи жамоа бўлди. Бунгача «Пэлас» жорий мавсумда «Ҳаддерсфилд»ни қуйи лигага тушириб юборганди. Ўтган мавсумда эса «бургутлар» билан учрашувдан кейин АПЛни «Сток Сити» тарк этганди, 2016/17 йилги мавсумда эса «Ҳалл»ни лондонликлар АПЛдан тушириб юборишган.
Мавзуга оид
01:52 / 23.12.2018
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Моуриньо истеъфосидан кейинги илк ўйинда 5та гол урди
08:15 / 08.10.2018
Уэльс пойтахтидаги яриммарафоннинг марра чизиғида 2 иштирокчи ҳаётдан кўз юмди
08:10 / 29.10.2017
Британиялик боксчи Энтони Жошуа навбатдаги жангида зафар қучди
15:26 / 02.07.2017