Жаҳон | 08:15 / 08.10.2018
9456
1 дақиқада ўқилади

Уэльс пойтахтидаги яриммарафоннинг марра чизиғида 2 иштирокчи ҳаётдан кўз юмди

Фото: HUW EVANS PICTURE AGENCY

Уэльс пойтахти Кардиффда ўтган яриммарафон вақтида 2 иштирокчи марра чизиғида ҳаётдан кўз юмди.

Югурувчилар 21 кмлик масофани босиб ўтиб, марра чизиғини кесиб ўтгач йиқилиб тушганлар. Уларга воқеа жойида ёрдам кўрсатилиб, сўнгра шифохонага олиб кетилганлар. Бироқ шифокорлар марафон иштирокчилари ўлганларини қайд қилишган.

Иккала ҳолатда ҳам юрак тўхтатиши сабаб бўлган. Вафот этганлардан бири 30 ёшда, иккинчиси эса 40 ёшдан каттароқ бўлган.  

Мусобақа ташкилотчиларининг таъкидлашларича, бундай бахтсиз воқеа мусобақаларнинг 15 йиллик тарихида илк марта юз берди.

Мавзуга оид