Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. "Барселона" сафарда мағлубиятга учради
Испания чемпионати 36-туридан ўрин олган навбатдаги ўйинлар ниҳоясига етди.
"Барселона" сафарда "Сельта"га қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
67-дақиқада Макси Гомес ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада Аспас пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади.
"Алавес" эса ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйиндаги ягона гол 24-дақиқада Ману Гарсия томонидан киритилди.
Сельта – Барселона 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 67 Макси Гомес, 2:0 – 88, пенальти Аспас.
Сельта – Бланко, Мальо, Кабраль, Араухо, Оласа, Йокушлу, Лоботка, Будебуз (Хосабед, 85), Буфаль (Браис Мендес, 71), Аспас, Макси Гомес (Бельтран, 90).
Барселона – Силлессен, Ваге, Вермален, Умтити, Малком, Артур (Видаль, 62), Дембеле (Кольядо, 6), Аленья, Боатенг, Пуч, Тодибо (Мурильо, 68).
Огоҳлантиришлар: Вермален (14), Умтити (29), Буфаль (31), Тодибо (55), Боатенг (72), Видаль (79).
Алавес – Реал Сосьедад 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 24, автогол Ману Гарсия.
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026