23:53 / 07.05.2019
8431

Хоразм вилоятида профилактика инспекторларига велосипедлар топширилди

Фото: Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати

Хоразм вилоятида ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришдилар. Уларга рухсатнома ва велосипедлар топширилди, деб хабар беради Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорига мувофиқ, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаларининг раҳбари лавозими тугатилиб, уларга иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалдаги механизмлари сақлаб қолинган ҳолда, бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимини жорий этиш ҳамда уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш учун шахсий жавобгарлик юклатиш белгиланган эди.

Фото: Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати

Бу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Хоразм вилоятидаги 512та маҳаллаларда профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари танлов орқали саралаб олинди. Уларнинг барчаси намунавий хизмат кийим бошлари (кўйлак ва кепка) билан таъминландилар.

Фото: Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати
Фото: Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати

2019 йилнинг 7 май куни Хоразм вилояти ИИБда Урганч шаҳри, Ҳазорасп ва Гурлан тумани ИИБ профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига тегишли рухсатномалар ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан хизматда фойдаланиш учун ажратилган велосипедлар тантанали равишда топширилди.

Top