Каттақўрғон шаҳри янада обод ҳудудга айланмоқда
Республикада янги босқичда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугунги кунда Каттақўрғон шаҳрида ҳам ўз аксини топиб бормоқда.
Хусусан, шаҳарнинг 2018 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қиладиган бўлсак, ҳудудий дастурлар асосида жами 65 та лойиҳа амалга оширилди ва 700 га яқин янги иш ўрни яратилди. Ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳиосбидан 61,1 млрд, тижорат банк кредитлари ҳисобидан 30,6 млрд сўм ва хорижий инвестициялар ҳисобидан 800,0 минг АҚШ долларлик маблағлар ўзлаштирилди.
Шундан саноат йўналишидаги 22 та лойиҳага 70,3 млрд, хизмат кўсатиш ва сервис йўналишидаги 43 та лойиҳага 23,7 млрд сўм маблағлар йўналтирилди ва ҳудудий дастур ижроси таъминланди. Бунинг натижасида маҳаллий бюджетга қўшимча жами 5,5 млрд сўм қўшимча маблағ туширилди.
Шунингдек, янги турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши орқали экспорт салоҳияти янада оширилиб, шаҳарнинг экспорт географияси кенгайтирилди ва экспорт кўрсаткичи қарийб 2,0 млн АҚШ долларга етказилди.
Жорий йилда ҳам ушбу чора-тадбирлар тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.
Каттақўрғон шаҳрида 1991 йилдан буён янги кўп қаватли уй-жойлар қурилмаган. Айни вақтда шаҳар ҳудудида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда.
2018 йилда кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун «А.Темур» ва «Гўзалкент» маҳаллаларида 2 тадан 5 қаватли уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ингичка қўрғонидаги таъмирталаб бўлган 17 та кўп қаватли уй суд орқали шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилди ва таъмирлаш бўйича лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, бугунги кунда таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда. Мазкур кўп қаватли уй таъмирланиши натижасида Ингичка қўрғонидаги авария ҳолатда бўлган 3 та 2 қаватли уйда яшовчи 24 нафар оилалар янгидан таъмирланган уйларга кўчирилади, қолган 16 таси кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, уй-жойга муҳтож фуқароларга ажратиб берилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон кўчаси атрофида 2 та ва Бобур кўчаси атрофида 1 та арзон кўп қаватли уй-жойлар қурилиш ишлари олиб борилаётган бўлиб, ушбу уйлар 2019 йилнинг август ойида фойдаланишга топширилиши белгиланган.
Шаҳар ҳудудидаги ички ва хўжаликлараро йўлларни таъмирлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2018 йилга қадар шаҳар йўл қурилиш ташкилоти бўлмаган. Шаҳардаги йўлларни таъмирлаш Каттақўрғон туман йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан амалга оширилиб келинган. 2018 йилдан бошлаб шаҳарда Каттақўрғон йўллардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилди. Ушбу корхона томонидан шаҳардаги йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур корхона ҳозирда барча турдаги зарур техникалар билан таъминланган.
2018 йилги дастур доирасида 9,6 км ички йўлларда таъмирлаш учун 1,3 млрд сўм маблағлар сарфланди. Жорий йилда Форобий кўчасида 2,0 км, Қўшчинор кўчасида 2,08 км, У.Барноев кўчасида 4,0 км ва «Обод маҳалла» дастури асосида 11,1 км ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1,0 км, жами 20,1 км йўллар таъмирланиши белгиланган бўлиб, бу ишлар айни вақтда жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бундан ташқари, 2019 йилги дастур асосида республика бюджети маблағлари ҳисобидан камида 2,0 км ички хўжаликлараро йўлларни таъмирлаш белгиланган.
«Шаҳар ҳудудида ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш бўйича қатор лойиҳалар белгиланиб, ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда. Хусусан, 2018 йилги инвестиция дастурига асосан шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳудудидан 100 ўринли туғруқ комплекси ва 7 та мактабгача таълим муассасаси таъмирланиб, янгидан фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, хусусий шерикчилик асосида 20 та нодавлат мактагача таълим муассасаси ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 4 таси жорий йилда фойдаланишга топширилади. Натижада, шаҳардаги мактабгача ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига қамрови даражаси 78,9 фоизга етказилади.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов ташаббуси ва кўмаги билан Ингичка қўрғонида тиббий санитария бўлими биноси таъмирланмоқда», – дейди Каттақўрғон шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов.
Каттақўрғон шаҳрида Президентнинг «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари бўйича қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида доимий ишловчи штаблар ташкил қилинган.
Бугунги кунда Каттақўрғон шаҳрида 4,8 га ер майдонида замонавий истироҳат боғи барпо этилиб, шаҳар қиёфасига кўрк бағишлаб турибди. Мазкур истироҳат боғига «Биллур барака» МЧЖ томонидан Хитойдан 15 турдаги катта, 7 турдаги кичик аттракционлар келтирилиб, ўрнатилган. Шунингдек, боғ ҳудудидан бугунги кунда савдо мажмуаси қуриш ишлари, аквапарк ва меҳмонхона қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, Каттақўрғон шаҳри бугунги кунда янада обод ҳудудга айланмоқда.
Бардошбек САМАД ўғли,
Kun.uz мухбири.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Балашихада портлаш оқибатида бош штаб генерали ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:26
-
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистон | 14:36
-
Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочиларимиз бор
Ўзбекистон | 13:59
-
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести
Жаҳон | 13:55
Мавзуга оид

12:16 / 06.06.2024
Самарқандда эрига жаҳл қилиб боласини азоблаган аёлга жиноят иши қўзғатилди

12:30 / 03.01.2022
«Бунинг номи – феодализм». Қашқадарё ҳокимининг талаби норозиликларга сабаб бўлмоқда

18:45 / 17.06.2021
Каттақўрғон шаҳри Самарқанднинг жиноятчилик кўрсаткичи энг юқори бўлган ҳудуди экани айтилди

15:26 / 10.05.2021