Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Рус айғоқчи” кити сувга тушириб юборилган смартфонни эгасига қайтарди (видео)
Норвегияда бир эркак пирсдан денгизга iPhone смартфонини тушириб юборгач антиқа ҳодиса юз берди. Бу ҳақда илк бор Reddit форумида маълум қилинган ва ушбу ҳодиса видеоси жойлаштирилган.
Эркак смартфони ортидан шубҳасиз денгизга шўнғимаган ва ундан умидини узган.
Бироқ унинг умидсизлиги узоқ давом этмади: бир неча дақиқадан кейин сувдан тишларида смартфонни ушлаганча юқорига ҳаракатланаётган белуха кити кўринган. Ақлли жонзот гаджетни тўғри унинг эгаси қўлига “топширган”.
Видео муаллифи яқинда Норвегия соҳиллари ёнида шу турдаги кит белига маҳкамланган камера билан топилганига киноя қилиб, ҳожатбарор китни “рус айғоқчиси” деб атаган.
Мавзуга оид
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
00:15 / 04.01.2026
Xiaomi айрим смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади
02:44 / 28.12.2025
Honor вентиляторли ва улкан батареяли смартфонларини тақдим этди
15:29 / 24.12.2025