Марказий банкнинг яна бир вилоятдаги бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Жорий йилнинг 13 майидан эътиборан Валижон Дехқонович Тўраев Марказий банк Сирдарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, В.Тўраев 1972 йил 13 ноябрь куни Фарғона вилояти, Бешариқ туманида туғилган. 1995 йил Тошкент молия институтини тамомлаган, мутахассислиги бухгалтерия ҳисоби, иқтисодчи.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ички аудит департаменти директори ўринбосари - Марказий банк ва унинг ҳудудий бош бошқармаларининг молиявий-хўжалик фаолиятини аудит қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Бундан олдин, Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўзгаргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
14:05 / 12.09.2024
Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
15:30 / 09.09.2024