Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда нега газ босими «ўйнаши» маълум бўлди
Самарқанд вилоятида нега газ босимининг ўйнаши маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят газ таъминоти ҳудудий филиали бошлиғи Холмурод Бобомуродов Kun.uz’га маълум қилди.
«Самарқандда илк табиий газ қувурлари тортилганига 60 йил тўлмоқда. Вилоятдаги 18 фоиз газ тармоқлари 1959 йилда ўрнатилган қувурлардир. Аслида ҳар қандай энг сифатли газ қувури ҳам 25 йилда яроқсиз ҳолга келиб қолади. 3 йилда яроқсиз ҳолга келиб қолган қувурлар ҳам бор.
Бугунги кунда вилоятда жами қувурларнинг 20 фоизи ўтказувчанлигини йўқотган. Ҳатто айрим жойларда қувурлардан тонналаб сув тортиб оламиз. Мана шу каби қувурлар сабаб кўпинча газ босими айниқса ёғин-сочинли ойларда кутилмаганда камайиш ва кўпайиш ҳолатлари учраб туради»,- деди Kun.uz мухбирига Холмурод Бобомуродов.
Соҳа вакилининг фикрича, айнан тармоқларнинг эскириб кетгани маълум миқдордаги табиий газ йўқотилишига ҳам сабаб бўлмоқда. Шу сабабдан вилоятдаги эскирган табиий газ тармоқларини янгилаш мақсадида жами 33 миллиард сўмлик лойиҳа тайёрланмоқда. Унга кўра, 2020-2021 йилларда барча эскирган газ қувурларини янгисига алмаштириш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026