08:58 / 15.05.2019
9012

Туркия Ўзбекистон автоташувчилари учун 30 кунлик визасиз тартиб жорий этди

Фото: KUN.UZ

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўзбек автоташувчилари учун 30 кунга кириш визасини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг Туркия Республикасига ташрифи чоғида 2017 йил 25 октябр куни имзоланган Йўловчи ва юкларни автомобилларда халқаро ташувлар тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш доирасида Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистон автоташувчилари учун Туркияга 30 кун муддатга визасиз кириш тартиби жорий қилинди.

Туркия президенти 9 май куни тегишли қарорга имзо чекди ва у 2019 йилнинг 10 майидан кучга кирди.

Top