Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Андижонга йўл олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 16 май куни Андижон вилоятига жўнаб кетди.
Ташриф чоғида аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, янги мақсад ва вазифаларни белгилаш режалаштирилган.
Kun.uz мухбири хабар беришича, президент вилоятга ташрифи давомида – Қўрғонтепа ва Хонобод туманларида бўлиб, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалигидаги лойиҳалар билан танишади.
Бундан ташқари, президент Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф ижод мактаби ҳамда иқтисодий ҳудуддаги корхоналарда бўлиши кутилмоқда.
Айни пайтда вилоятда ташрифга катта тайёргарлик ишлари кетмоқда.
Мавзуга оид
12:31 / 02.06.2026
Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди
18:35 / 30.05.2026
Андижонда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган маҳсулотлар савдосига чек қўйилди
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
19:01 / 10.05.2026