10:04 / 16.05.2019
12607

Термиз гарнизонида ҳарбий қисмларнинг жанговар шайлиги текширилмоқда

Қуролли Кучлар Бош штаби томонидан Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларда бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлиги тўсатдан текшириш бўйича инспекторлик машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

14 май куни эрталабки саҳарда берилган “Тревога” сигналидан сўнг, гарнизонда жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар юқори жанговар шайлик ҳолатларига келтирилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Машғулотларнинг дастлабки босқичида гарнизон ҳудудидаги ҳарбий объектларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш режими кучайтирилиб, бўлинмаларнинг ҳарбий техникаларда “Термиз” полигонига чиқиб кетиши таъминланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Полигонга чиққан бўлинмалар мобил бошқарув пунктларини ёйиб, ишга тушурди. Текширув давомида ҳарбий хизматчиларнинг тактик тайёргарлиги, топография, махсус тайёргарлик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш ва бошқа фанлар бўйича билимлари синовдан ўтказилиши бошланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бир неча кун давом этадиган тўсатдан текширувни ўтказишдан мақсад батальон тактик гуруҳларининг жанговар шайлиги, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалардан унумли фойдаланиш бўйича амалий кўникмалари синалади.

Top