Жамият | 08:34
3296
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда мансабдорнинг пул талаб қилиш режаси фош этилди

Термиз шаҳрида мансабдор шахс фуқаронинг ишончига кириб, ундан катта миқдорда пул талаб қилган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Фото: ДХХ

Термиз шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мансабдор ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқарони алдашга уринган. У гўёки ушбу бўлим яқин вақт ичида бошқа жойга кўчирилишини айтиб, бўшайдиган бинони ер майдони билан биргаликда танишлари орқали аукциондан сотиб олиб беришни ваъда қилган.

Бу хизмат эвазига у фуқародан 3 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида мансабдор шахс 2 минг АҚШ доллари ва 12 миллион сўм олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаролардан шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда ДХХнинг 1520 қисқа рақами орқали мурожаат қилиш сўралди. Шахс сир сақланиши кафолатланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид