Жамият | 09:00 / 17.05.2019
19192
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Benkam Alu Extrusions алюминий профилларни АҚШга экспорт қилмоқда

Фото: Benkam Alu Extrusions

Benkam Alu Extrusions компанияси AKFA GROUP холдингига кириб, у бутун Ўрта Осиёдаги энг катта алюминий профиль ишлаб чиқариш заводига эга.

Компания турли соҳалардаги ташкилот ва муассасалар билан яқиндан ҳамкорлик қилар экан, халқаро бозорни чуқур ўрганиб, ўз экспорт салоҳиятини кенгайтиришга имкон яратмоқда. 

Масалан, ўтган йили, Benkam Канада, Европа, ва МДҲ давлатларига 5 000 тонна алюминий профилни экспорт қилди.

Фото: Benkam Alu Extrusions

Бу йилнинг май ойида, Benkam Alu Extrusions узоқ муддатли ҳамкорлик мақсадида, АҚШнинг Жоржия штатидаги, автоуловларга кузов ва трейлер ишлаб чиқарувчи йирик компания билан (унинг номи тижорий сирни сақлаш мақсадида, кўрсатилмайди) шартнома имзолади.

Биринчи, 18 тонналик юк мижозга юборилди. Йиллик умумий маҳсулот экспорти ҳажми 850 тоннани ташкил этади.

Фото: Benkam Alu Extrusions

БENKAM компаниясининг техник ва технологик имкониятлари, шунингдек, бу ерда ишловчи Европанинг юқори малакали мутахассислари энг қийин ва ностандарт лойиҳалар учун буюртмаларни бажаришга имкон яратади.

Benkam Alu Extrusions:

  • Ўз алюминий профилларини Италия ва Кореядан олиб келинган, уч юқори технологик прессларда ишлаб чиқаради; 
  • Барча жараёнларни автоматизациялаштиргани сабабли, кўп миқдордаги нуқсонларнинг олди олиниб, ишлаб чиқаришдаги аниқлик даражаси оширилган;
  • Алюминий қотишмалари билан ишлайди, шу сабали,  Benkam тизимлари коррозияга учрамайди, мустаҳкам бўлиб, ҳарорат ўзгаришида ўз структуравий ҳоссаларини сақлайди.

Бундан ташқари, ҳар бир профиль жаҳон сифат стандартлари ва барча технологик талабларга тўлиқ жавоб беради.   

BENKAM – муваффақият сари қадам! 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид