Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик ва давлат хизматидаги фаолиятида муваффақият тилади.
Олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқотлар Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг жадал ривожланиши ва изчил мустаҳкамланиб боришига хизмат қилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг жорий йил апрель ойида Ўзбекистонга амалга оширган илк давлат ташрифи савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги амалий ҳамкорлик, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш учун кенг имкониятлар очгани алоҳида таъкидланди.
Президентлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Суҳбат сўнгида давлатимиз раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевга жорий йил 9 июн куни бўлиб ўтадиган Қозоғистон Президенти сайлови муваффақиятли ўтишини тилади.
Мавзуга оид
17:52
Тўқаев Қозоғистонда вице-президент лавозимини тиклашни таклиф қилди
18:53 / 05.01.2026
Тўқаев МДҲ давлатлари президентлари қандай спорт тури билан шуғулланишини айтди
21:50 / 23.12.2025
Тўқаев Қозоғистонни тинчлик музокаралари майдони сифатида таклиф қилди
18:22 / 23.12.2025