Жамият | 14:30 / 17.05.2019
15280
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

2019 йилнинг 18 май куни Учтепа туманида Ёшлар марафони ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, шу муносабат билан Фарҳод ва Али Қушчи кўчалари чорраҳасидан Фарҳод  кўчаси бўйлаб Лутфий кўчасига, Катта Хирмонтепа кўчасининг Фарҳод кўчасидан Ширин кўчасигача бўлган қисмида соат 7:30 дан 08:30 га қадар барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид