Спорт | 21:24 / 20.05.2019
18864
1 дақиқада ўқилади
Месси илк маротаба Роналдудан ўзиб кетди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг сўнгги турида «Эйбар» (2:2) дарвозасини икки марта ишғол қилди.
Бу билан аргентиналикнинг клубдаги голлари сони 602тага етди. Месси шунча гол уриш учун 686та ўйинда майдонга тушган. Натижада у 804та ўйинда 601та гол урган «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдудан илк маротаба ўзиб кетишга муваффақ бўлди.
Бу мавсумда 31 ёшли Месси «Барселона» таркибида барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 50та гол урган ва 22та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Мавзуга оид
12:22 / 16.09.2024
«Арсенал» ва «Барса» дербиларда ғалаба қозонди, Италияда — тартибсизлик
12:38 / 30.08.2024
«Барса»дан жиддий старт. Флик чемпионлик учун курашишини баралла эълон қилди
18:54 / 09.08.2024
«Барселона» Дани Олмо трансферини эълон қилди
17:50 / 19.07.2024