Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев халқ таълими вазирининг янги ўринбосарини тайинлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 20 май куни халқ таълими вазири ўринбосарини тайинлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Президент қарорига кўра, Темуржон Комилов Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини эгаллади. У халқ таълими соҳасида молиявий-иқтисодий масалаларга масъул ҳисобланади.
Темуржон Комилов халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши бўйича Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 2004 йил бакалавриат ва 2006 йили магистратурани тамомлаган. 2005-2017 йилларда давлат органларида фаолият юритган.
2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида ишлаб келган. 2018 йилда у Ҳисоб палатасининг Бюджет тизими бюджетлари шакллантирилиши ва харажат қисми ижро этилишини назорат қилиш шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келган.
Темуржон Комилов 2019 йил январь ойида Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланган Отабек Назировнинг ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид
21:00 / 26.01.2023
Таълимдаги ишларимиз нега самарасиз бўлмоқда? — экспертлар билан интервью
22:53 / 24.01.2023
Тошкент шаҳридаги яна 12 та мактабда 25 январдан таълим жараёни бошланади
18:44 / 15.01.2023
Қашқадарёда халқ таълими бўлимининг уч нафар мансабдори қамоққа олинди
07:02 / 13.10.2022