14:54 / 22.05.2019
13588

Бош вазир Абдулла Арипов Япония элчихонасига борди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳридаги Япония элчихонасига ташриф буюрди. Дипломатик ваколатхонада император Нарухитонинг тахтга ўтириши муносабати билан Қутлов китоби очилди.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари дўст япон халқини катта аҳамиятга эга воқеа ва «Рэйва» янги ҳукмронлик даврининг бошланиши билан табриклади, император Нарухитога сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва ҳукмронлик даврининг узоқ йиллар давом этишини тилади, дейилади ТИВ хабарида.

Ўз навбатида, элчи Нобуаки Ито Ўзбекистон президенти ва ҳукуматига Япония ҳаётидаги тарихий воқеа сабабли япон халқига йўллаган табрик ва илиқ тилаклари учун миннатдорчилик изҳор этди.

Top