Қозоғистонда совғага от олган полиция бошлиғига чора кўрилди
Қозоғистоннинг Атирау вилояти полиция департаменти бошлиғи, ўзини нокамтар тутишда айбланган Аян Дуйсембаев ўз лавозимидан озод этилиб, пастроқ лавозимига тайинлангунча ички ишлар вазирлиги ихтиёрида бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Алексей Калайчиди маълум қилди.
Аввалроқ Қозоғистон президенти совғага от олган Дуйсембаевни танқид қилиб, унга нисбатан қатъий чоралар кўрилишига ваъда берганди.
“У лавозимидан бўшатилмади, балки озод этилди. У ИИВ ихтиёрида бўлади”, деб айтган Калайчиди брифингда.
Унинг таъкидлашича, собиқ полиция бошлиғи ўзини нокамтар тутган ва 6 май куни генерал-майор унвонини олишдан қувончини ўзгача тарзда намойиш қилиши керак эди. Дуйсембаев унвонини олгандан бир ҳафта ўтгач, ижтимоий тармоқларда унга тантана вақтида от совға қилингани видеоси тарқалган. Бир кун ўтиб ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлаган.
“11 май, кучайтирилган назорат вақтида, Дуйсембаев Атираудаги дислокация жойидан ўзи келиб чиққан туманга хизмат автомашинаси ва яна бир машинада назоратидаги бўлимлар бошлиқлари билан жўнаган. У туманда байрам тадбирлари тайёрланаётганидан хабардор бўлган. Барча унга от ва чўпон берилганини кўрди. Унинг айтишича, у отни қайтариб берган, чунки от совға эмас, балки эътибор белгиси бўлган”, деб таъкидлаб ўтган Калайчиди.
Унинг таъкидлашича, Дуйсембаев ўз хизмат жойини кучайтирилган назорат вақтида тарк этган, янги унвон олиши муносабати билан ўтказилган тантанага ўз ходимларини олиб борган, хизмат транспортидан фойдаланган. Буларнинг барчаси хизмат ахлоқи меъёрларининг бузилишларига киритилган.
“Текширув натижаларига кўра шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи ҳам ўз лавозимидан озод этилди. У вазирлик раҳбариятини воқеадан хабардор қилиши лозим эди. У буни қилмаган. Боз устига, ўзи ҳам шу тадбирда иштирок этган”, деб айтган Калайчиди.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024