19:22 / 23.05.2019
19933

Бежирим ресторанларга айлантирилган ташландиқ самолётлар

Бутун дунёдаги бош ошпазлар ва рестораторлар нафақат мазали таом, балки ресторан интерьери учун ғояларни доимий равишда излайдилар. Бир куни мазкур бизнес вакилларида эски ташландиқ самолётларни ресторанларга айлантириш ғояси пайдо бўлди.

Фото: Hawai Adda

Самолётда сайр қилувчи кўплаб одамлар қўрқув ва бошқа сабаблар туфайли овқатдан воз кечишади. Ташландиқ лайнердаги ресторан бундай йўловчилар учун аъло даражадаги имконият.

Эль-Авион

Фото: El Avión

Самолёт Коста-Рика жунглиларида ҳалокатга учраган. Бу ўтган асрнинг саксонинчи йилларида юз берган. Бугун унинг бортида El Avión бар-ресторани фаолият юритмоқда.

La Tante DC10

Фото: La Tante DC10

Ресторан Ганада жойлашган. Унда маҳаллий ошхона таомлари тортилади. Бу муассаса учун Ghana Airways авиакомпаниясининг яроқлилик рўйхатидан чиқарилган бортидан фойдаланишга қарор қилишган.

Hawai Adda

Фото: Getty Images

Ҳиндистондаги мазкур ресторан эгалари оддий самолёт бортини дизайнерлик ғояси намунасига айлантиришга қарор қилишди. Фюзеляжда ҳашаматли кабиналар ўрнатилди, у ерда ошпазлар жуда мазали вегетариан таомларини тайёрлашади. Маълумки, Ҳиндистонда улар жуда машҳур.

Дин-роуд

Фото: Instagram/steakoutbolton

Мазкур ресторан-лайнер бортида жуда мазали стейкларни татиб кўриш мумкин.

Макдональдс

Фото: Getty Images

Бундай Макдональдс Янги Зеландиядаги Таупо шаҳрида жойлашган. Ресторан эгалари самолётни бўяб, катта «М» ҳарфи билан безатишди. Douglas DC-3 борти ўтган асрнинг олтмишинчи йилларидаёқ яроқлилик рўйхатидан чиқарилган. Бугун у шаҳар аҳли ва меҳмонлар орасида машҳурликка эришган.

Спейс Шаттл

Фото: Flickr

Бу Нью-Йоркдаги машҳур қаҳвахоналардан бири. Тўғри, унда ҳар доим ҳам қаҳва ичишнинг иложи йўқ. Муассаса хўжайинлари бир неча марта ўзгарган. Шунинг учун қаҳвахона кўпинча ёпиқ. Ҳозирда у 230 минг долларга сотилмоқда.

Top