Жамият | 16:14 / 24.05.2019
7642
2 дақиқада ўқилади

Кутиш онларини фойдали ўтказиш мумкинми?

Кўпчиликка кимнидир кутганингиздаги чексиз чўзилган вақт ҳисси таниш. Хоҳ метрода кетиш, хоҳ аэропортда кутиш, хоҳ навбатда туриш ёки ишга оид масалада жавобни кутиш бўлсин, барида ана шу ҳолат кузатилади. Кутиш дақиқаларига эгасиз ва уни бирор қизиқ ҳамда фойдали нарсаларга сарф этмоқчимисиз? Буни қандай амалга ошириш ҳақида суҳбатлашамиз.

Фото: Unsplash

Китоб мутолаа қилинг

Мутолаа ҳар қандай кутиш онларини безаши аниқ. Бугун китобни ҳатто мобил телефонда ҳам ўқиш мумкин. Бундан ташқари, у ривожланишингиз учун ҳам жуда фойдали.

Луғат

Смартфон ёрдам бериши мумкин бўлган яна бир машғулот – тил ўрганиш. Хорижий тил, она тили ёки муайян соҳадаги билимларни чуқурлаштириш. Телефонга керакли луғатни юклаб олинг ва исталган танаффусни билим  билан тўлдиришингиз мумкин бўлади.

Қўлни совуқ сувда ювиш

Агар офисда бўлган вақтингизда чарчоқни ҳис этсангиз, қўлингизни совуқ сувда ювишнинг ўзи кифоя. Бундай усул ҳиссий зўриқишни олади ва тетиклаштиради.

Фото: Unsplash

Яқинларингизга ёқимли хабарнома ёзинг

Беш дақиқа бўш вақтингиз борми? Телефонни олиб, яқинларингизга хабарнома ёзинг. Исталган ёқимли сўз, кунни яхши ўтказишларини тиланг ёки ўзларини қандай ҳис этаётганларини сўранг. Бу яқинларингиз ва дўстларингизни хурсанд қилиши аниқ.

Севимли мусиқа

Кайфиятингизга мос севимли мусиқа – хотиржамлик учун қулай усул. Кайфиятни кўтарадиган қўшиқларни смартфонингизда сақланг, ана ўшанда кутиш фурсатларини ёқимли муҳитда ўтказасиз.

Маъруза

Кутиш вақтида шуғулланиш мумкин бўлган яна бир машғулот. Ўзингизни қизиқтирган маърузаларни тингланг. Шу тариқа, бирор фойдали нарсани ўрганиш учун доим вақт топасиз.

Мавзуга оид