11:19 / 25.05.2019
6243

Ўзбекистонда қуёнчилик генетика марказини ташкил этиш истиқболлари

Жорий йилнинг 23 май куни “Микрокредитбанк” АТБ ва Ўзбекистоннинг Италиядаги эчихонаси кўмаги билан Ўзбекистон қуёнчилик агрофирмалари вакилларининг Италия қуён етиштирувчилар уюшмаси (ANCI) генетика марказига ташрифи уюштирилди.

Ташрифдан асосий мақсад Ўзбекистонда қуёнчилик генетика марказларини ташкил этиш, марказ фаолиятини йўлга қўйишда эътиборга олиниши зарур бўлган жиҳатлар юзасидан фикр алмашиш ҳисобланади. Ташриф давомида Италиянинг генетика маркази раҳбарияти билан учрашув ва музокаралар олиб борилди.

Ўзбекистонда генетика маркази ташкил этишда Италия генетика маркази мутахассисларини таклиф қилиш, уларнинг бу соҳадаги тажрибаларини татбиқ этиш орқали мамлакатда қуёнчилик саноатининг кластер услубини шакллантиришга замин яратиш кўзда тутилган.

Музокараларда Ўзбекистон агрофирмалари вакиллари Италия генетика маркази билан бевосита ҳамкорлик олиб бориши, ушбу ташриф якунида 500 бош зотли қуён харид қилиш ва Ўзбекистонга олиб келиш бўйича дастлабки шартномалар имзоланди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top