Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ПСЖ» ва «Лилль» учтадан гол ўтказиб ютқазди – Франция чемпионати якунланди
Франция чемпионатининг 81-мавсуми ниҳоясига етди. 24 май оқшомида сўнгги турнинг барча учрашувлари бир вақтда бўлиб ўтди.
Совриндорларнинг барчаси муддатидан олдин маълум бўлиб улгурган эди. Олтин ва кумуш медаллари эгаси – «ПСЖ» ва «Лилль» мавсумни мос равишда «Реймс» ва «Ренн» жамоалари майдонида 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунлади. Бронза медали соҳиби «Лион» эса 91-дақиқада урилган гол эвазига сафарда «Ним»ни таслим этди.
Шу тариқа, «ПСЖ» кетма-кет саккизинчи маротаба Франция чемпиони бўлди ҳамда бу борада «Нант» ва «Монако» клубларига етиб олди. Улардан олдиндаги «Марсель» биринчи дивизионда 9 марта, «Сент-Этьен» эса 10-марта ғалаба қозонган.
Қайд этиш керак, парижликлар Франция чемпионатининг барча 38та турида гол уришни уддалаган тарихдаги илк клубга айланди.
«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе 29 ўйинда урган 33та голи билан чемпионат тўпурарига айланди. Аввалроқ у Франция профессионал футболчилар касаба уюшмаси томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси ва мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси дея эътироф этилганди.

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг тўғридан тўғри йўлланмалари «ПСЖ» ва «Лилль»га насиб қилди. Учинчи ўриндаги «Лион» ЕЧЛ саралашида қатнашади. Тўртинчи поғонадаги «Сент-Этьен» ва Франция кубоги соҳиби «Ренн» Европа лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади. Лига кубоги ғолиби «Страсбург» эса ЕЛ иккинчи саралаш босқичига йўлланма олди.
Турнирни 19-20-ўринларда якунлаган «Кан» ва «Генгам» жамоалари кейинги мавсум иккинчи дивизионда кураш олиб боради. «Дижон» эса ўтиш ўйинларида қатнашади.

Франция чемпионати
38-тур, 24 май
Реймс – ПСЖ 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 36 Баба, 2:0 – 56 Кафаро, 2:1 – 59 Мбаппе, 3:1 – 90+4 Чаваррия.
ПСЖ – Буффон, Менье, Маркиньос, Керер, Курзава (Шупо-Мотинг, 90), Паредес (Бернат, 79), Верратти, Ди Мария, Дракслер (Дани Алвес, 66), Мбаппе, Кавани.
Огоҳлантиришлар: Дингоме (15), Дракслер (44), Менди (80).
Ренн – Лилль 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – 16, пенальти Ньянг, 1:1 – 35 Реми, 2:1 – 59 Сарр, 3:1 – 71 Ньянг.
Лилль – Меньян, Пье, Фонте, Сумаоро (Габриэл, 62), Рейнилду, Тиаго Мендес, Тиаго Майя (Пепе, 73), Луис Араужо, Иконе, Бамба, Реми (Руй Фонте, 75).
Огоҳлантиришлар: Сарр (15), Реми (15), Сумаоро (15).
Четлатиш: Луис Араужо (90)
Ним – Лион 2:3 (2:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 6 Корне, 1:1 – 11 Рипар, 2:1 – 45+3 Бобишон, 2:2 – 89 Корне, 2:3 – 90+1 Ндомбеле
Амьен – Генгам 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 14 Гирасси, 2:0 – 47 Годдос, 2:1 – 66 Менди.
Анжер – Сент-Этьен 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 64 Норден, 1:1 – 70, автогол Мулен.
Кан – Бордо 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 19 Санкаре.
Дижон – Тулуза 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 33 Диаките, 1:1 – 58 Слити, 2:1 – 62 Тавареш.
Марсель – Монпелье 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 56 Товен.
Четлатиш: Балотелли (87).
Нант – Страсбур 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 60, пенальти Мотиба.
Ницца – Монако 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 36, автогол Бадиашиле, 2:0 – 67, пенальти Ле Биан.
Тўпурарлар жадвали
