Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» Испания Кубоги финалида «Валенсия»га ютқазди
Фото: Getty Images
Испания Кубогининг финали ўтказилди.
Ҳал қилувчи баҳсда «Барселона» ва «Валенсия» клублари тўқнаш келди. Ўйин тақдирини биринчи бўлимда урилган голлар ҳал қилди. 21-дақиқада Гамейро ва 33-дақиқада Родриго голларидан кейин «Валенсия» 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. «Барселона» бунга Мессининг 73-дақиқадаги ягона голи билан жавоб қайтара олди холос.
Натижада, «Валенсия» ўз тарихида 8-марта (1941, 1949, 1954, 1967, 1979, 1999, 2008, 2019) нуфузли совринни қўлга киритди.
«Барселона» мусобақада 30 марта ғалаба қозонган - бу мутлақ рекорддир.
Испания Кубоги
Финал
Барселона – Валенсия 1:2 (0:2, 1:0)
25 май, Севилья, «Бенито Вильямарин» стадиони
Голлар: 0:1 – 21 Гамейро, 0:2 – 33 Родриго, 1:2 – 73 Месси.
Барселона – Силлессен, Лангле, Пике, Альба, Серджи Роберто, Коутиньо, Бускетс, Артур (Видаль, 46), Ракитич (Аленья, 76), Нелсон Семеду (Малком, 46), Месси.
Валенсия – Доменек, Габриэл, Гарай, Гайя, Солер, Васс, Коклен, Парехо (Кондогбиа, 65), Гедеш, Родриго (Диакаби, 88), Гамейро (Пиччини, 72).
Огоҳлантиришлар: Гайя (53), Бускетс (61), Кондогбиа (70), Видаль (89).
Мавзуга оид
12:19 / 03.12.2025
«Сити» 4 та гол ўтказди, «Барса»да камбэк
11:54 / 30.11.2025
Файзуллаев гол уришни бошлади, Шомуродов давом эттирди, «Барса» «Реал»ни қувиб ўтди
13:13 / 26.11.2025
«Сити» ютқазди, «Челси» «Барса»ни аямади. ЕЧЛда кун ўйинлари
11:38 / 23.11.2025