Қорақалпоғистондаги туманлардан бирининг кўп йиллик ҳокими ўзгарди
25 май куни Қораўзак тумани халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари 48-сессиясида Жўқорғи Кенгес раиси фармойишга асосан Роман Абдикадирович Жумабаев Қораўзак тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда «KRuz.uz» манбаси хабар берди.
Маълумот учун, Роман Абдикадирович Жумабаев 2010 йилнинг 25 октябридан буён «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
У шу кунга қадар Қораўзак тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Утемуратов Даулетбай ўрнини эгаллади.
Маълумот учун, Даулетбай Утемуратов Қорақалпоғистон тарихида энг узоқ вақт давомида битта туманга раҳбар бўлган ҳоким эди. У 2010 йилдан бошлаб Қораўзак туманини бошқариб келаётганди.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024