Ўзбекистон | 13:04 / 26.05.2019
23305
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев қатор мамлакатлар раҳбарларига табрик йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қатор мамлакатлар президентларига ушбу мамлакатлар миллий байрами муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон президенти Иордания Подшоҳи Абдулла Иккинчига ушбу мамлакат Мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллади.

Шавкат Мирзиёев шунингдек, Грузиянинг миллий байрами - Мустақиллик куни муносабати билан президент Саломе Зурабишвилини табриклади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти 25 май куни Аргентина миллий байрами - Май инқилоби куни муносабати билан президент Маурисио Макрига табрик йўллади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид