Жамият | 17:41 / 27.05.2019
9306
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 18 ёшли йигит хорижий валютадаги пулларни ўғирлаб кетди

2019 йил 21 май куни Самарқанд шаҳрида Умар Ҳайём кўчасида яшовчи 56 ёшли З.Ғ. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 20 май куни номаълум шахс уйи эшигини калит танлаш йўли билан очиб кириб, уйидан хорижий валютадаги пуллари ва 2 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Паст Дарғом тумани Бакир маҳалласида яшовчи 18 ёшли И.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид