Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Баҳодир Ялангтўшга бағишланган халқаро конференция бўлади
Самарқанд вилоят матбуот марказида «Баҳодир Ялангтўшнинг Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида тутган ўрни» мавзусида Самарқандда яқинда ўтадиган халқаро конференция ва «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Унда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустам Қобилов журналистларга маълумот берди ва саволларга жавоб қайтарди. Анжуман мобайнида келаётган лойиҳалардан намуналар намойиш қилинди.
Самарқанд шаҳрининг ўтмишдаги ҳокими, Регистон мажмуасидаги Шердор ва Тиллакори мадрасалари бунёдкори ҳисобланадиган Баҳодир Ялангтўшнинг ҳарбий салоҳияти, бунёдкорлик ишларига бағишланган «Баҳодир Ялангтўшнинг Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида тутган ўрни» мавзусидаги халқаро конференция шу йилнинг йил 20 июнь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилиши эълон қилинди.
Мана шу санагача Самарқанд шаҳрининг милоддан аввалги даврда пайдо бўлган онларидан бошлаб бугунги кунигача қамраб олган янги китоб-альбом босмадан чиқиши ҳам эълон қилинди.

Шунингдек, ўн иккинчи марта ташкиллаштирилаётган «Шарқ тароналари» халқаро фестивалига тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот берилди. Хусусан, унинг логотипи замонавийроқ қилиб бошқатдан тайёрланаётгани, бироқ якуний вариант ҳозирча тасдиқланмагани эълон қилинди.
Журналистлар ҳар икки муҳим халқаро тадбирни ўтказиш юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, шунингдек, ташкилий қўмита халқаро анжуманларни ўтказишда, хусусан, журналистлар учун зарур шарт-шароитлар яратилишида хорижий давлатларнинг айрим ижобий тажрибасидан фойдаланиши таклиф этилди.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026