Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги жамғарма маблағлари нималарга сарфланади?
Ҳукумат қарори билан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
транспорт соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари;
автовокзаллар, автостанциялар ва бекатларни қуриш;
Транспорт вазирлиги тузилмасидаги ихтисослаштирилган автотранспорт корхоналари учун янги автотранспорт воситаларини сотиб олиш;
транспорт соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;
ходимларни рағбатлантириш.
Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш ҳайъат томонидан амалга оширилади.
Ҳайъат ўз фаолиятини Ижро этувчи орган орқали амалга оширади. Унинг таркиби транспорт вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
11:25 / 24.03.2026