Light | 12:16 / 28.05.2019
6751
2 дақиқада ўқилади

Севилья — Испаниядаги кишини ҳайратга соладиган ҳордиқ

Фото: Spain Attractions

Севилья — ёрқин ва ранг-баранг испан шаҳри. У ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмайди. Севилья фламенко рақсига ўхшайди, ташриф буюрганларда ёқимли хотираларни қолдиради. Бу ерда нима билан шуғулланиш мумкин? facte.ru Севильядаги ҳордиқнинг ўзига хос жиҳатлари билан ўртоқлашади.

Фото: SINA

Анъана ва байрамлар

Ҳар йили шаҳарда Апрель ярмаркаси ўтказилади. Бу маҳаллий хилма-хилликни ҳис этиш учун энг қулай вақт.  Фестивални парадлар очиб беради, чавандозлар анъанавий кийимларни кийишади. Роппа-роса кун ярмида муҳим ҳодиса – коррида бошланади.

Фото: Wikipedia

Архитектура

Севильяда рим, испан ва араб маданияти аралашмасини кузатиш мумкин. Бундай бирикма шаҳар архитектурасида ҳам ўз аксини топган Эски ҳудудлар тор, бир-бирига туташган кўчалар ўраб олинган. У ерда оддий уйлар ва қадимий рим иншоотларига тааллуқли саройлар ҳам бор.

Севилья ёдгорликлари Гвадалквивир дарёсининг чап қирғоғидаги қадимий мавзеларда жойлашган.

Фото: Wikipedia

Гастрономия

Севильянинг кўп асрлик тарихи нафақат шаҳар архитектураси ва шаҳар тузилиши, балки маҳаллий ошхонасида ҳам ўз аксини топган. Андалуз ошхонаси меҳмонларни таомларнинг хилма-хиллиги билан лол қолдиради.

Ёзнинг жазирама кунларида гаспачо шўрваси айни муддао. Айнан Севилья бу таомнинг ватани саналади. Анъанавий туридан ташқари бу ерда гаспачонинг хилма-хил кўринишлари тайёрланади. Масалан, тухумли сальморехо.

Яна бир машҳур таом – хамон. Бу таом учун Испанияга бутун дунёдан ишқибозлар ташриф буюришади.

Севильянинг миллий таоми фламандча тухум ҳисобланади

Испанияда машҳур ичимлик – сангрия. Ичимлик литрли кўзаларда мева бўлаклари билан тортилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид