Жаҳон | 20:15 / 30.05.2019
6859
1 дақиқада ўқилади
Австрия канцлери лавозимига илк бор аёл киши тайинланди
Австрия президенти Александер Ван дер Беллен мамлакатнинг вақтинчалик федерал канцлери лавозимига Бригитте Бирляйннинг тайинланишини эълон қилди. Аёл сиёсатчи сентябрда ўтадиган парламент сайловларигача муваққат ҳукуматга раҳбарлик қилади.
Австрия конституциявий суди раҳбари бўлган Бирляйн Австрия тарихида ҳукуматга раҳбар этиб тайинланган илк аёл киши бўлди.
Аввалроқ Австрия президенти канцлер Себастьян Курц раҳбарлигидаги вазирлар маҳкамасини ўз мажбуриятларидан озод этганди. Австрия миллий кенгаши сиёсий можаро сабабли 32 ёшли Курцга ишончсизлик билдирганди.