Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
Божхона органлари томонидан маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани жойлашган, савдо мажмуаси автотураргоҳида фуқаро Ю.Р. тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 15 миллион сўмлик чангютгичларни сотаётган пайтда қўлга олинди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Ю.Р.га тегишли автотураргоҳлар (гаражлар) холислар иштирокида кўздан кечирилганида, тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 281 миллион сўмлик 308 дона ҳар хил турдаги маиший техника воситалари ноқонуний сақланаётгани аниқланди.
Тадбир давомида ашёвий далил сифатида олинган маиший техника воситаларининг умумий қиймати 296 миллион сўмни ташкил этди.
Айни вақтда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
22:14 / 20.04.2026