Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонга Суриядан 171 бола қайтарилди
Қозоғистон “Жусан” махсус гуманитар операциясининг навбатдаги босқичи доирасида Суриядаги жанговар ҳаракатлар ҳудудларидан 171 болани қайтарди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев маълум қилди.
“Менинг топшириғимга кўра 28 майдан 31 майгача “Жусан” операциясининг якунловчи 3-босқичи ўтказилди. Суриядан юртдошларимизнинг навбатдаги гуруҳи қайтарилди. Қозоғистон давлат тузилмаларининг иши ва хорижий ҳамкорлар билан яқин ҳамкорлик эвазига жанговар ҳаракатлар ҳудудларидан 171 бола қайтарилди”, деб айтилган Тоқаевнинг баёнотида.
Болалар Қозоғистонга қайтарилгач махсус мослашув марказига жойлаштирилган. Улар бу ерда реабилитациядан ўтишади ва барча зарурий ёрдамни олишади.
Тоқаев операциянинг барча иштирокчилари – махсус хизматлар ходимлари, дипломатлар, ҳарбийларга миннатдорлик билдирган.
Ўз навбатида Қозоғистон президентининг маслаҳатчиси Ерлан Карин ўз Telegram-каналида ўтказилган операция доирасида болалар билан бирга 67 аёл ҳам эвакуация қилинганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 30 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан 156 нафар ватандошимиз Яқин Шарқдаги қуролли ҳаракатлар давом этаётган нуқталардан Ўзбекистонга қайтарилди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026