Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонга ўз миллий лойиҳаларини ҳам экспорт қилмоқчи
30 май куни Урганчда Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари даражасида қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб ёзмоқда «Ъ».
Россия Ўзбекистон билан иқтисодий сиёсатга бўлган ёндашувлар бўйича тажриба алмашади - ички миллий лойиҳалар ишланмаларини бўлишади.
Россия ҳукумати миллий лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишнинг барча босқичлари бўйича тажрибаси билан ўртоқлашмоқчи - мақсадли кўрсаткичларни шакллантириш, Россия ҳамда Ўзбекистон ҳудудида уларни амалга ошириш доирасида ҳамкорлик.
Россия Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари Максим Орешкиннинг аниқлик киритишича, «Меҳнат самарадорлиги» миллий лойиҳаси синов лойиҳа сифатида танланган - кейин барча миллий лойиҳалар ҳақида сўз юритилади. У ўзбекистонлик ҳамкорларга Москва жиддий ниятда эканини билдирган:
«Марказий Осиё минтақаси АҚШ учун Хитой билан қарама-қаршиликда муҳим аҳамиятга эга, Россия учун эса - Ўзбекистон геосиёсий ўйиндаги муҳим қарта эмас, балки лойиҳалар, иқтисодиётни биргаликда ривожлантириш мумкин бўлган чуқур ва яқин ҳамкор», - деди Орешкин.
Россия стратегик шерик сифатида «очилган ойнадан» фаол фойдаланмоқда - Дмитрий Медведевнинг билдиришича, Россиянинг Ўзбекистонга киритган капиталлари жами 9 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026