Жаҳон | 15:01 / 01.06.2019
39012
2 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистон фуқаролари учун визалар жорий қилмайди - Дмитрий Медведев

Фото: РИА Новости / Дмитрий Астахов

Россия Федерацияси Ўзбекистон фуқаролари учун виза режими жорий қилишни режалаштирмаяпти, миграция оқимини тартибга солиш учун бошқа турли воситалар мавжуд. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев маълум қилди.

«Ўзбекистон билан муносабатларимиз ҳақида гапирадиган бўлсак, бизда доимо шериклик алоқалари бўлган. Бироқ, қайсидир паллада улар ривожланишдан тўхтаб, шу босқичда туриб қолди. Ҳозир Ўзбекистон президенти ва ҳукумати иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга киришди. Биз бундан жуда хурсандмиз», - деди Медведев Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича «Россия 1» телеканалининг «Вести в субботу» дастурига берган интервьюсида.

Ўзбекистон фуқаролари учун Россия визалар жорий этадими, деган саволга у салбий жавоб берди.

«Албатта, йўқ. Биз ҳозир ҳам дўстлармиз, ҳамкорлармиз. Ҳақиқатдан ҳам, иқтисодиётларимиз стратегик жиҳатдан бир-бирига боғланган ва сўнгги йилларда алоқаларга жуда кучли туртки берилди, янги инвестиция лойиҳалари пайдо бўлди», - деди бош вазир. У, хусусан, Ўзбекистонда АЭС қурилиши шундай лойиҳалардан бирини эканини таъкидлаб ўтди.

Медведевнинг сўзларига кўра, визасиз режимни сақлаб қолган ҳолда, миграция оқимларини тартибга солувчи бошқа турли воситалар мавжуд.

«Бунинг учун турли хил воситалар мавжуд, жумладан ташкилий танлаб олиш. Бунда шундай муносабатлар тартибга солинади. Бошқалари ҳам бор... Нима бўлган тақдирда ҳам, бу тартибга солинади», - деди ҳукумат раҳбари. 

Бундан олдин, Россия Ўзбекистонга ўз миллий лойиҳаларини ҳам экспорт қилмоқчи экани хабар берилганди.

Мавзуга оид