Ўзбекистон | 12:07 / 01.06.2019
35625
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Ангренга борди. Темир йўл вокзалининг янги биноси очилди

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳрида бўлиб турибди, дея хабар қилмоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Президент дастлаб мукаммал капитал реконструкция қилинган "Ангрен" темир йўл вокзалининг очилиш маросимида иштирок этган. 

Мазкур вокзал бир пайтлар тўйхона бўлган, кейинги вақтларда қаровсиз ҳолатга тушиб қолган эди. Айни пайтда бино "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан халқаро андозалар даражасида таъмирланди, қайта жиҳозланди. Эндиликда, шу жойдан туриб ҳудуд аҳолиси Тошкент-Ангрен поездига чипта харид қилиши, шунингдек, маҳаллий ва ички маршрутларга жўнаш имкониятига эга.

Сўнгра, шу ернинг ўзида Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳрини комплекс ривожлантиришга доир 20 га яқин лойиҳалар билан танишди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармасининг янги биноси билан танишди. У ерда соҳа вакиллари билан мулоқот қилди.

Мавзуга оид