18:04 / 01.06.2019
24845

Шавкат Мирзиёев Оҳангарондаги боғчага борди

Президент Шавкат Мирзиёев Оҳангарон шаҳридаги «Қалдирғоч» давлат мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида фойдаланишга топширилган ушбу боғча Нўғойқўрғон маҳалласи аҳолисининг оғирини енгил қилди. Зеро, бу ерда ташкил этилган 4 асосий ва 3 қисқа муддатли гуруҳларда 160 дан зиёд болага замонавий шароитларда таълим-тарбия бериш имконияти пайдо бўлди. Бу ерда ёзги ўйин майдончаси, чўмилиш ҳавзаси, футбол майдончаси, спорт ва мусиқа заллари ташкил этилган, Хоналар ривожлантирувчи ўйинлар ва кўргазмали воситалар, болалар ўз иқтидорини намойиш этиши учун зарур барча имкониятлар билан таъминланган. Боғчада 32 нафар мутахассис иш билан таъминланди. 

Президент боғчадаги шароитларни кўздан кечирди, соҳа мутасаддилари ва тарбиячилар билан суҳбатлашди. Мамлакат келажагини таъминлайдиган кадрларни тарбиялаш мактабгача таълим тизимидан бошланиши, янги боғчалар қуриш ва болаларни қамраб олишни кенгайтириш орқали бунга замин яратилаётганини таъкидлади.

Top